18:12 / 30.12.2015
4205

Қорбўронлари туфайли Истанбул аэропортида Turkish Airlines`нинг 142та рейси бекор қилинди

Истанбул аэропортида кучли қорбўронлари туфайли Turkish Airlines авиакомпаниясининг 142та рейси бекор қилинди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар тарқатди.

Қайд этилишича, компания яқин вақтлар ичида ноқулай ҳаво шароитлари туфайли яна ўнлаб рейслар бекор қилиниши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирган.

Шу вақтгача бекор қилинган рейслар қаторида Гамбург, Мюнхен, Милан ва Теҳрон шаҳарлари йўналишидаги рейслар бор.

Истанбул шаҳри ҳукумати томонидан қорбўронларига қарши курашга минглаб қор тозаловчи машиналар жалб қилинган.

Top