17:57 / 30.12.2015
4573

Россия ҳукумати туркиялик бизнесменларга мамлакатда туристик бизнес юритишни тақиқлади

Россия бош вазири Дмитрий Медведев Туркия компанияларининг Россия ҳудудида олиб бориши тақиқланадиган фаолият турлари рўйхатини тасдиқлади. Ҳужжат ҳукумат сайтида эълон қилинди.

Рўйхатга қуйида фаолият турлари киритилди: бинолар, муҳандислик иншоотлари қуриш, ихтисослаштирилган қурилиш ишлари; туристик агентликлар ҳамда туризм соҳасида хизмат кўрсатувчи бошқа ташкилотлар фаолияти; меҳмонхоналар ва турдош хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар фаолияти; давлат ва муниципал эҳтиёжлар таъминоти учун хизмат кўрсатиш; ёғочни қайта ишлаш.Ҳужжат 2016 йил 1 январидан кучга киради. Имзолаб бўлинган шартномаларга нисбатан ҳужжат амал қилмайди.

Top