07:54 / 30.12.2015
3533

Суриянинг БМТдаги доимий вакили Туркияни террорчиларни қўллаб-қувватлашда айблади

Туркия қуролли кучлари Суриядаги террорчиларга бевосита кўмак кўрсатган, деб айтди Суриянинг БМТдаги доимий вакили Башар Жаъфарий БМТ Хавфсизлик кенгашига йўллаган очиқ мактубида. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди. 

“Ихтилоф давомида Туркиянинг Сурия ички ишларига аралашуви турли кўринишлар олган, жумладан Эрдўған тузуми томонидан турк ҳарбийлари террорчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича ҳарбий операцияларга жалб қилинган. Террорчиларнинг Туркиядан Сурияга ўтишига кўмак бериш мақсадида Туркия қуролли кучлари террорчиларнинг Сурия ёки Сурия-Туркия чегара бўйлаб ҳаракатланишида уларнинг хавфсизлигини таъминлаган”, деб айтди Жаъфарий.

Жаъфарий, шунингдек, Эрдўған тузуми Суриядаги жангарилар гуруҳларига ёрдам бераётганлар орасида “энг муҳим ўрин эгаллашини” қўшимча қилди.

Top