20:54 / 30.12.2015
3108

Хиддинк январь ойида "Челси"ни ҳеч ким тарк этмаслигини билдирди

"Челси" жамоаси бош мураббийи Гуус Хиддинк Англия чемпионатининг 20 турида "Кристал Пелас"га қарши ўтказиладиган ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

У жамоа футболчиларидан ҳеч бири қишки трансферлар вақтида ҳеч қаёққа кетмаслиги ҳақида маълум қилган. Бундан ташқари, у "аристократлар" жамоаси ҳозирча Дидье Дрогбани мураббийлар штабига жалб қилмагани ҳақида айтган.

"Менга "Челси" футболчиларининг барчаси жамоада қолиши керак. Уларнинг ҳеч бири январь ойида трансферга қўйилмайди. Дрогбанинг жамоага таклиф этилиши хусусида эса аниқ гап айта олмайман", дея Хиддинкнинг сўзларини келтиради жамоа расмий сайтининг твиттери.

Маълумот учун, Дрогба айни вақтда "Монреаль Импект" жамоаси аъзоси ҳисобланади.

Top