13:06 / 30.12.2015
18076

Ягона ер солиғи ставкаси 6 баробарга туширилди

2016 йилнинг 1 январидан “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги Ўзбекистон президентининг қарори билан ягона ер солиғи ставкаси 0.95 фоиз миқдорида белгиланди. Бу ҳақда Norma.uz сайти хабар бермоқда.

Илгари бу ставка қишлоқ хўжалиги ерларининг 2004 йил нархларидаги норматив қийматига 6 фоизни ташкил қилган эди. Ҳар бир хўжаликнинг қишлоқ хўжалиги ерлари норматив қиймати Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан белгилаб берилади.

Қишлоқ хўжалиги ерлари норматив қийматининг 2015 йилдаги қайта ҳисоб-китоби унинг сезиларли даражада ўсишига олиб келди. Қайта баҳолашнинг якунланиши муносабати билан фермер хўжаликларининг солиққа тортилиш шароитларининг ёмонлашувига йўл қўймаслик мақсадида ягона ер солиғи ставкаси пропорционал тарзда туширилди.
Ушбу солиқ ставкаси 2011 йилдан бери қайта кўриб чиқилмаган эди.

Top