10:04 / 31.12.2015
5432

"Барселона" бразилиялик ёш футболчи билан шартнома тузди

Бразилиянинг "Флуминенсе" жамоаси вакили Роберт Гонсалвеш ижара шартномаси асосида "Барселона" жамоасига ўтди. Бу ҳақда каталонияликлар жамоаси сайтида хабар қилинган.

У билан 2015-2016 йилги мавсум охиригача шартнома тузилган.

19 ёшли бразилиялик футболчи тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтган. Пайшанба кунидан бошлаб у "Барселона Б" жамоаси машғулотларида қатнашиши мумкин.

Маълумот учун, Гонсалвеш жорий мавсумда Бразилия чемпионатининг 4та ўйинида иштирок этди ва битта гол урди. Унинг ҳисобида Бразилия ёшлар жамоаси сафида ўтказилган 3та ўйин бор.

Top