09:34 / 31.12.2015
8579

Туркия бош вазири Су-24 самолётига ҳужум қилиш ҳақида буйруқ бермаганини айтди

Туркия бош вазири Аҳмет Довудўғлу Су-24 самолётига ҳужум қилиш ҳақида буйруқ бермаганини айтди, деб хабар бермоқда NTV.

“Мен бу самолётни уриб тушириш ҳақида буйруқ бермаганман. 17 сонияда менга мурожаат қилиб ва мен бундай буйруқ беришга улгуришим мумкинми? Йўқ, бунинг иложи йўқ. Бош вазир хавфларга жавоб бериш қоидалари кучга кириши ҳақидаги кўрсатмаларни беради”, деб айтди Довудўғлу.
Довудўғлунинг айтишича, Туркия бош штаби воқеадан икки кун аввал бу қоидаларни қўллаш бўйича ваколатни Туркия ҳарбий-ҳаво кучларига топширган.

Top