09:06 / 01.02.2016
2435

АҚШда Саудия Арабистонида америкаликлар ҳибсга олингани ҳақидаги хабар тасдиқланмади

АҚШ ҳукумати Саудия Арабистонида террорчиликда гумон қилиниб ҳибсга олинганлар орасида ўз фуқаролари борлигини тасдиқламади. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Ҳукуматнинг айтишича, дастлабки текширувлар натижаларига кўра ҳибсга олинганлар орасида америкаликлар йўқлиги аниқланган. Шу билан бирга ҳибсга олинганларни маълумотлар базаси бўйича текшириш ҳамон давом этмоқда.

Аввалроқ Саудия Арабистони террорчиликда гумон қилиб 33 кишини, жумладан АҚШнинг 9 нафар фуқаросини ҳибсга олгани маълум қилинганди.

Маълумотларга кўра, шунингдек, бир нафар қозоғистонлик, индонезиялик, филиппинлик ва икки нафар суриялик ҳибсга олинган.

Top