00:18 / 01.02.2016
4642

"Челси" Англия кубогининг нимчорак финалига йўл олди

Англия кубогининг 1/16 финал учрашувида "Челси" Англиянинг мавқеи бўйича 2-лигасида иштирок этувчи "Милтон-Кинс Донс"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, мусобақанинг нимчорак финалига йўл олди.

"Челси" Оскарнинг голи эвазига 15-дақиқада ҳисобни очди. 6 дақиқа ўтиб Даррен Поттер ҳисобни тенглаштирди. Бироқ кейин фақатгина Гус Хиддинк шогирдларигина голлар киритдилар. Оскар 32 ва 44-дақиқаларда ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилиб, танаффусгачаёқ ўз ҳисобига хет-трик ёзиб қўйди.

55-дақиқада Эден Азар пенальтини бехато амалга оширди, 62-дақиқада Бертран Траоре "Челси"нинг 5-тўпини киритиб, ўйиндаги ҳисобга нуқта қўйди.

Учрашувнинг қизиқарли жиҳати, "Челси" ҳужумчиси Эден Азар 32 ўйиндан бери илк голини киритди. Бельгиялик футболчи охирги марта 2015 йилнинг 3 майида " Кристал Пэлас" дарвозасига гол урган эди.

Англия кубоги. 1/16 финал
Милтон-Кинс Донс – Челси – 1:5
Голлар: Оскар, 15 (0:1); Поттер, 21 (1:1); Оскар, 32 (1:2); Оскар, 44 (1:3); Азар, 55 (1:4, пен); Траоре, 62 (1:5).

Top