14:45 / 01.02.2016
2717

"Милан" ва "Интер" сардорлари дерби арафасида майдон четига кўчат ўтқазишди

Италия А сериясининг 22-тури доирасида ўтказилган "Милан" ва "Интер" ўртасидаги дерби баҳсидан олдин икки рақиб жамоа сардорлари Риккардо Монтоливо ва Мауро Икарди иштирокида "Сан Сиро" майдони четига кўчат ўтқазилди.

Бу ҳолат тасвирланган суратда футболчилар навбатма-навбат кўчат остига белкурак билан тупроқ ташлаётганини кўриш мумкин. Бу маросим икки жамоанинг дўстлиги рамзи сифатида ўтказилган.

Эслатиб ўтамиз, "Милан" расман мезбон сифатида 31 январь куни бўлиб ўтган бу дербида "россонерилар" 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Top