16:14 / 01.02.2016
2783

Немис сиёсатчиси ноқонуний муҳожирларга ўқ узишни таклиф қилди

Германия полицияси зарурият туғилганида мамлакатга ноқонуний йўл билан кириб олишга уринаётган муҳожирларга қарата ўқ узиши лозим. Бу ҳақда ўнг евроскептикларнинг “Германия учун альтернатива” партияси етакчиларидан бири айтиб ўтди, дея хабар берди Die Zeit.

Сиёсатчининг сўзларига кўра, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари Австриядан ФРГга кесиб ўтишга уринаётганларнинг йўлини тўсиши керак. Бундай вазиятларда қуролдан фойдаланиш зарур. “Мен бундай бўлишини истамайман, аммо (...) бу энг сўнгги чора. Фавқулодда вазиятларда чегара посбонлари қуролдан фойдаланишлари лозим. Бу ҳақда қонунда ҳам сўз боради”, - деди у.

Унинг сўзлари кўплаб немис сиёсатчилар ва ҳуқуқни муҳоафаза қилиш органлари вакиллари томонидан қизғин муҳокама қилинди. Жумладан, ФРГ полицияси касаба уюшмаси ҳуқуқ-тартибот ходимлари одамларга қарата ўқ узмаслигини маълум қилди.

Top