15:42 / 01.02.2016
4998

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Ливанга қарши ўртоқлик ўйини учун таркиби маълум бўлди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси февраль ойида қисқа муддатли ўқув-машғулот йиғинини ташкил этади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерациясинининг расмий сайти хабар тарқатган.

Ушбу йиғин доирасида Самвел Бабаян бошчилигидаги жамоа Ливанга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиши режалаштирилган. 13—15 февраль кунларига мўлжалланган йиғинга 21 нафар футболчи жалб этилган.

Таъкидлаш керакки, Ливанга қарши учрашув 14 февраль куни Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг навбатдаги расмий ўйинлари Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи доирасида март ойида бўлиб ўтади. Бабаян шогирдлари 24 март куни Филиппини, 29 март куни эса Баҳрайнни Тошкентда қабул қилади.

Айни вақтда Ўзбекистон миллий терма жамоаси иккинчи саралаш босқичида 6 ўйиндан кейин 15 очко тўплаган ҳолда, “H” гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Биринчи ўриндаги КХДР терма жамоаси ҳисобида 7 ўйиндан кейин 16 очко бор.

Қуйида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 13—15 февраль кунлари бўлиб ўтадиган йиғинига жалб этилган футболчилар рўйхатини келтириб ўтамиз.

Дарвозабонлар
1. Игнатий Нестеров ("Локомотив”)
2. Элдор Суюнов (“Насаф”)

Ҳимоячилар
3. Даврон Ҳошимов (“Пахтакор”)
4. Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”)
5.Камолиддин Тожиев (“Пахтакор”)
6. Шерзод Аъзамов (“Насаф”)
7. Азимжон Аҳмедов (“Пахтакор”)
8. Санислав Андреев ("Пахтакор”)
9. Акромжон Комилов ("Бунёдкор")
10. Жавлон Мирабдуллаев ("Бунёдкор")
Ярим ҳимоячилар
11. Жавоҳир Соҳибов (“Пахтакор”)
12. Жашид Болтабоев (“Пахтакор”)
13. Отабек Шукуров (“Бунёдкор)
14. Сервер Жепаров (“Локомотив”)
15. Жасур Ҳасанов (“Локомотив”)
16. Достон Ҳамдамов (“Бунёдкор”)
17. Санжар Шоаҳмедов (“Локомотив”)
18. Шухрат Муҳаммадиев (“Насаф”)

Ҳужумчилар
19. Марат Бикмаев (“Локомотив”)
20. Игор Сергеев (“Пахтакор”)
21. Элдор Шомуродов (“Бунёдкор”)

Top