08:57 / 01.02.2016
4369

"Реал" "Эспаньол"ни йирик ҳисобда тор-мор этди ва турнинг қолган учрашувлари

31 январда Испания Примерасининг 22-турида Мадриднинг "Реал" клуби "Сантьяго Бернабеу" майдонида 6:0 ҳисобида "Эспаньол"ни тор-мор этди. "Қаймоқранглилар" таркибида Криштиану Роналду хет-трик амалга оширди, Карим Бензема ва Хамес Родригес биттадан тўп киритишди, яна бир тўпни "Эспаньол" футболчиси Оскар Дуарте ўз дарвозасига киритиб қўйди.

Зинедин Зидан шогирдлари испан биринчилигининг мусобақа жадвалида 3-ўринни эгалламоқдалар, улар 47 очко тўплаган ҳолда "Атлетико" футболчиларидан бир очко, "Барселона" футболчиларидан 4 очко ортда қолмоқдалар.

Испания Примераси. 22-тур
Реал Мадрид – Эспаньол – 6:0
Голлар: Бензема, 7 (1:0); Роналду, 12 (2:0, пен); Родригес, 16 (3:0); Роналду, 45 (4:0); Роналду, 82 (5:0); Дуарте, 86 (6:0, автогол).

Турнинг 31 январда ўтказилган қолган учрашувлари қуйидагича якунланди.

Лас-Пальмас – Сельта – 2:1
Голлар: Бонгонда, 5 (0:1); Виера, 33 (1:1, пен); Жозе, 90 (2:1).
Четлатиш: Орельяна, 74 (Сельта).

Валенсия – Спортинг Хихон – 0:1
Голлар: Санабрия, 50 (0:1, пен).

Реал Сосьедад – Бетис – 2:1
Голлар: Прието, 18 (1:0); Мартинес, 33 (2:0); Кастро, 51 (2:1).

Top