10:45 / 01.02.2016
3674

Сидней полицияси телефон орқали таҳдиддан сўнг тўққизта мактабни эвакуация қилди

Сидней полицияси ходимлари телефон орқали келиб тушган таҳдиддан сўнг шаҳарнинг марказий ва жанубий туманларидаги тўққизта мактаб ўқувчиларини фавқулодда эвакуация қилди. Бу ҳақда Sydney Morning Herald нашри хабар берди.

Янги Жанубий Уэльс штати Таълим вазирлиги вакилининг қайд этишича, мазкур эвакуация эҳтиёткорлик юзасидан амалга оширилган бўлиб, айни пайтда мактаб ўқувчиларининг ҳаётига ҳеч қандай хатар йўқ.

Сидней полицияси 29 январь куни ҳам худди шундай мазмундаги телефон таҳдидини қабул қилиб олган эди. Шу куни еттита мактаб эвакуация қилинди. Бу каби хавфсизлик чоралари Мельбурндаги иккита мактабда ҳам ўтказилди.

Top