15:18 / 01.02.2016
7049

Улуғбек Қодиров бир роль учун 26 кг вазн тўплаганини айтди

Актёр Улуғбек Қодиров Sputnik агентлигига берган интервьюсида ўз фаолиятида дуч келган айрим қийинчиликларни ёдга олиб ўтди.

 Журналистнинг роль учун нималарга ҳозирлиги ҳақидаги саволга жавоб бераркан, актёр шундай деди: “Деярли ҳамма нарсага. Ўтган йили “Ака” фильми съёмкалари учун 26 кг вазн тўпладим, сўнг бошқа лойиҳаларда иштирок этиш учун яна вазн ташладим, “Барон”да ва жиззахлик футболчи бўлиб ўйнаганим яна бир фильмда”.

“Ҳозир боксга қайтдим, - сўзида давом этди актёр. – Болаликда кўп нарса билан шуғулланганман. Дастлаб акробатика бор эди, кейин ҳарбий санъатлар, қўл жанги, дзюдо, тхэквондо, бокс. Спортзалда доимий шуғулланиб бораман. Акс ҳолда тўлишиб кетаман”. Қодиров ҳар доим яхши аҳволда бўлиш учун парҳез қилишини таъкидлади: “Нон ва қовурилган овқатлар емайман. Олти кун парҳез қиламан, бир кун ҳамма нарса ейман. Бундай қилмаса, иммунитет тушиб кетади. Парҳез тутган одам буни билади”.

Top