11:03 / 01.02.2016
2888

Зидан: Черишевнинг «Реал»дан кетишига тўсиқ йўқ. Унга ўйин амалиёти зарур

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Зинедин Зидан россиялик яримҳимоячи Денис Черишев жамоани тарк этиши мумкинлигини таъкидлади.

«Черишев масаласини душанба куни кўриб чиқамиз, у ростан ҳам жамоани тарк этиши мумкин. Денис ажойиб футболчи, аммо унга доимий ўйин амалиёти зарур.

Унинг учун асосийси – ўйин амалиёти. Бу футболчи машғулотлар давомида тинмасдан меҳнат қилади. Денис ривожланиши учун майдонга тез-тез тушиб тушиши лозим.

Унга доим омад тилайман. Агар унда кетиш имконияти бўлса, мен Денис учун хурсанд бўламан. Воқеалар ривожи қандай бўлишини эртага (бугун) билиб оламиз», – дея таъкидлади Зидан.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Черишев Англиянинг «Ливерпуль» клубига ўтиши мумкинлиги борасида гап-сўзлар тарқалганди.

Top