09:58 / 02.02.2016
3508

“Одноклассники” ўзининг хусусий пул ўтказиш хизматини йўлга қўймоқда

Ўзбекистонда миллионлаб фойдаланувчиларга эга “Одноклассники” ижтимоий тармоғи абонентлар ўртасида 8 минг рублгача миқдордаги пул ўтказишларни қўллайдиган янги хизматни ишга туширишни мўлжалламоқда. Бу ҳақдаги хабарларни ижтимоий тармоқ ҳамкори ҳисобланган ВТБ 24 банки ҳам тасдиқлади.

Дастлабки уч ойда пул ўтказишлар учун комиссия тўлови олинмайди. Шундан сўнг “Одноклассники” орқали ўтказилган 500 рублгача пуллардан 30 рубль, 501дан 8 минг рублгача маблағдан эса 60 рубль олиб қолинади.

Компания маълумотларига кўра, банк карталари бўйича операциянинг йиллик ўсиш даражаси 30 фоизни ташкил этади. Шу вақтгача фойдаланувчилар банк картасидаги рубллардан ижтимоий тармоқнинг ички валютаси – ОКларни сотиб олар эди.

Top