08:51 / 02.02.2016
1942

«Арсенал» Дебюшини «Бордо»га ижарага берди

«Арсенал» ўзининг франциялик ҳимоячиси Матье Дебюшининг Франциядаги «Бордо» жамоасига ижара асосида берилгани ҳақида маълум қилди.

30 ёшли бу футболчи Францияда мавсум якунига қадар тўп суради.

Бундан олдинроқ, футболчи доимий ўйин амалиётига эга бўлиш ва 2016 йилги Европа чемпионатида терма жамоага чақирув олиш учун ўзини бошқа жамоага беришларини сўраётгани хабар қилинганди.

Маълумот учун, Дебюши 2014 йилнинг ёзида "Ньюкасл"дан "канонирлар" сафига келиб қўшилганди. У келганидан бери лондонликлар сафида 12та ўйин ўтказди. Жорий мавсумда у жароҳатларидан фориғ бўла олмагани учун асосий таркибдаги ўринни Эктор Бельеринга топшириб қўйди.

Дебюши: Мен қишки трансферлар вақтида "Арсенал"дан кетишим керак

Top