23:15 / 02.02.2016
6469

БМТ мутахассислари Ўзбекистоннинг маҳаллий буғдой навларини ўрганмоқда

БМТ озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти экспертлари Ўзбекистоннинг вилоятларида бўлиб, маҳаллий буғдой навларини кўздан кечиришди. Бу ҳақда ташкилотнинг Тошкентдаги ваколатхонаси маълумот тарқатди.

Тадбирда иштирок этган экспертларнинг фикрича, маҳаллий навлар келажакдаги навларнинг генетик хилма-хиллигини шакллантиришда қўлланилиши мумкин.

Ташриф якунларига кўра тайёрланган материал ичида буғдойнинг барча навлари хусусида батафсил маълумотни ўз ичига олган бўлиб, ундан халқаро ишланмаларда фойдаланилиши таъкидланмоқда.

1991 йили мамлакатда йилига 940 минг тонна дон етиштирилаётган эди, 1 га ернинг ҳосилдорлиги 17 центнерни ташкил қиларди. 90-йиллар бошида мамлакатга ун ва бошқа маҳсулотлар олиб киришга ҳар йили 900 млн доллар сарфланарди.

2015 йил якунларига кўра эса Ўзбекистонда 7.5 млн тонна дон йиғиб олинди. Бу 2014 йил ҳосилидан 600 минг тоннага камроқдир. 1 га ернинг ҳосилдорлиги ўртача 55 центнерни, айрим ҳудудларда 60-77 центнерни ташкил қилмоқда.

Top