12:34 / 02.02.2016
21635

Дилфуза Исмоилова, Абдували Ражабов, Нигора Исмаилова ва Умида Хўжаева огоҳлантирилди

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан бир қатор хонандалар турли сабабларга кўра огоҳлантирилди.

“Хонандалар Жасур Умиров, Дилфуза Исмаилова, Абдували Раджабов, Ойбек Алимов, Нигора Исмаилова ва Умида Ходжаевалар огоҳлантирилганлигини билдирамиз”, - дейилади "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси матбуот хизмати хабарида.

“Ўзбекнаво” вакилининг Kun.uz`га маълум қилишича, Дилфуза Исмаилованинг огоҳлантирилишига ижтимоий тармоқларда тарқалган бир қанча суратлари сабаб бўлган. Хонандалар Жасур Умиров, Абдували Ражабов, Ойбек Алимов, Нигора Исмаилова ва Умида Ходжаева эса давлат тадбирларида иштирок этмагани сабабли огоҳлантирилган.

Top