01:02 / 02.02.2016
3112

Google қуёш панелларида ишловчи учувчисиз парвоз қурилмаларидан 5G-интернет улашишни режалаштирмоқда

Project Loon лойиҳаси Google компаниясининг сайёрамизнинг бориш қийин бўлган жойларига махсус ҳаво шарлари ёрдамида интернетни улашувчи ягона лойиҳаси эмас. Маълум бўлишича, компаниянинг ходимлари Ер аҳолисини қуёш батареяларида ишловчи учувчисиз парвоз қурилмалари ёрдамида 5G-интернет билан таъминлаш бўйича Project SkyBender лойиҳаси бўйича иш олиб бормоқдалар. Маълумотларни бундай усулда узатиш 4G LTE усулидан 40 баробар тезроқ амалга оширилади.

Синов пайтида технологиянинг камчилиги борлиги аниқланди. Таъкидланишича, учувчисиз парвоз қурилмаларидан керакли узоқликдаги узатиш сигналини таъминлаш учун Google фокусланган маълумотлар узатиш билан тажриба ўтказиши керак, бу эса муракккаб ва катта энергия сарфловчи жараён ҳисобланади.

Айни вақтда синов Нью-Мексикода ўтказилмоқда. Бу ерда Google ўзининг терминалга эга парвозларни бошқариш маркази ва 1400 кв. метрни ташкил қилувчи ангар қурди. Учувчисиз парвоз қурилмалари сифатида Centaur ва Titan Aerospace компаниясининг қуёш батареяларида ишловчи Solara қурилмаларидан фойдаланилмоқда.

Top