07:36 / 02.02.2016
3526

Нидерландия полицияси бургутларни дронларни ушлашга ўргатмоқда

Нидерландия ҳуқуқ-тартибот муассасалари Guard From Above компанияси билан биргаликда квадокоптерларни бартараф эта олувчи бургутларни ўргатувчи дастурни ишга туширдилар. Бу ҳақда The Verge нашри хабар бермоқда.

Йиртқич қушлар бемалол дронлар билан кураша олишлари маълум бўлди. Бургутларнинг қобилиятларини намойиш қилувчи видеода бургут квадрокоптерни парракларидан ушлаб, уни тўхтатиб қўйганини кўриш мумкин. Ғоя муаллифларининг фикрича, бургутлар душман дронларини ушлаш ва уларни хавфсиз жойга олиб боришга қодирлар. Бироқ бу жараён қушларнинг ўзи учун қанчалик хавфсиз бўлиши ҳали аниқ эмас.

Номақбул дронларни уриб тушириш ёки қўндириш бўйича воситаларни ишлаб чиқиш бўйича ишлар аллақачон фаол тарзда олиб борилмоқда. Мисол учун, Battelle's Drone Defender милтиғи радиотўлқинлар юбориш билан дроннинг оператордан буйруқлар ололмаслигига ва ерга қўндиришга имкон беради. Дронларни бартараф этишнинг яна бир йўли уларни бошқа дрон билан ушлаш ҳисобланади.

Top