11:14 / 02.02.2016
3506

Ўзбекистондаги диний таълим муассасаларида II ярим йиллик бошланди

2016 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом билим юртларида II ярим йиллик ўқув жараёни бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий сайтида маълум қилинди.

Тошкент ислом институтида имтиҳон жараёнлари давом этмоқда, дейилади Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими хабарида.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасаларида талабаларга диний ва дунёвий илмлар уйғунлаштирилган ҳолда ўргатилиб, юртимиз аҳолисининг диний кадрларга бўлган эҳтиёжини қоплаш мақсадида етук мутахассислар тайёрлаб келинмоқда.

Top