20:43 / 02.02.2016
5920

Россия разведкачилар бошлиғи ўзгарди

Россия Қуролли кучлари Бош штабининг Бош разведка бошқармасига бошлиқ этиб генерал-лейтенант Игорь Коробов тайинланди. Бу ҳақда ҳарбий идорадаги манбаларига таянган ҳолда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.

Душанба куни мудофаа вазири Сергей Шойгу Коробовга Бош разведка бошқармаси раҳбарининг шахсий байроғини тақдим қилди. Маросим бош қўмондоннинг штаб-квартирасида бўлиб ўтди.

Коробов жума кунидан хизмат вазифасини бажара бошлайди.

Top