17:16 / 02.02.2016
4267

Украинанинг “Ипак йўли” бўйлаб юрган биринчи юк поезди манзилига етиб келди

Украина томонидан 15 январь куни Россияни айланиб ўтадиган “Ипак йўли” орқали юк ташиш мақсадида юборилган тажриба контейнер поезди эсон-омон манзилига етиб борди, деб хабар қилади “112 Украина”.

“Контейнерлар олиб чиқилди, биринчи тажрибавий босқич анчайин муваффақиятли ўтди дейиш мумкин”, - деди Украина инфраструктура вазирлиги матбуот хизмати ходими. Илгари хабар қилинганидек, 24 январь куни поезд Қозоғистонда икки кунга ушлаб қолинди. Ҳужжат муаммолари ҳал қилинганидан сўнг поезд Жезқазған-Саксовул-Бейнов темир йўл линияси орқали Дўстиқ станцияга йўл олди.

Top