13:52 / 02.02.2016
3759

Январь ойи натижалари: Kun.uz сайти бир ойда 26 миллион марта варақланди

Google Analytics маълумотларига кўра 2016 йилнинг январь ойида Kun.uz сайтига 636 минг киши 7 миллион марта ташриф буюрди ва 26 миллион саҳифани кўздан кечирди. Сайтда ўртача бўлиш вақти эса 5 дақиқаю, 5 сонияни ташкил этди.

Шунингдек, бир ой давомида 3000дан зиёд янгилик, мақола ва интервьюлар сайтга жойланди. Facebook, Twitter, Odnoklassniki, Instagram каби ижтимоий тармоқлар ва Telegram мессенжерида бизни ўқиётганлар сони 150 минг нафардан ошди.

Ижтимоий тармоқлардаги материалларимизга кўплаб фикрлар билдирилди ва бошқалар билан бўлишилди. 

Нашр ўқувчиларининг 71 фоизи Ўзбекистонда истиқомат қилади. Уларнинг 46 фоизга яқини аёллар бўлса, 54 фоизини эркаклар ташкил этади. Ўқувчиларимизнинг кўпчилик қисми — 61 фоизи 18-34 ёшлилардан иборат. 

Kun.uz сайти доимий ўсиш қайд этиб келмоқда. Мисол учун, ўтган йилнинг январь ойида сайтга 267 минг киши ташриф буюрган эди. 2016 йилда эса бу кўрсаткич 138 фоизга ортди. Шу билан бирга, бир йил ичида ташрифлар сони 438 фоиз, саҳифаларни вароқлаш эса 312 фоизга ўсди.

Бунинг учун бизни мунтазам ўқиб келаётган ўқувчиларимизга миннатдорчилик билдирамиз.

Top