15:26 / 03.02.2016
5906

Цукерберг дунёнинг энг бой инсонлари рўйхатида тўртинчи ўринга кўтарилди

Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг Bloomberg агентлигининг миллиардерлар рейтингида тўртинчи ўринни эгаллади. У Amazon ва Movix SAB раҳбарлари Жефф Безос ва Карлос Слимдан ўзиб кета олди.

Кеча Нью-Йорк биржасидаги сотувлар сессияси якунланганидан сўнг Цукербергнинг бойлиги 50 млрд долларга етди.  Жефф Безоснинг бойлиги 49.1 млрд долларга, Карлос Слимнинг бойлиги эса 49 млрд долларга тенг. Улар Цукербергдан кейинги ўринларни эгаллашди.

Top