18:49 / 03.02.2016
18358

Ихчам Chevrolet Spark «йўлтанламас»га айланди

Chevrolet компанияси Нью-Делидаги Auto Expo кўргазмасида ихчам Beat хэтчбеки базасида қурилган Beat Activ (бошқа бозорларда Spark номи билан сотилаётган) автомобилни намойиш этди.

Концепт-кар General Motors концернининг жанубий кореяликларга тегишли дизайн-студияси мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган. Хетчбек йирик йўл ёритгичига эга. Иккинчи эшик юкхона. Кузовнинг пастки қисми пластик ҳимоя билан таъминланган. Шунингдек, автомобилда рейлинглар, спойлер(автомобиль ортига ҳаво қаршилигини енгиш ва безак сифатида ўрнатиладиган қанотсимон мослама) ҳамда туманга қарши махсус фаралар мавжуд.

Тижорий модель Ҳиндистоннинг Beat платформасида йиғилади. Тахминий маълумотларга кўра, двигателлар сафидан 1,2-литрли бензин ва 1 литр ҳажмли дизель мотор ўрин олади. Биринчи мотор 78, иккинчи мотор 57 от кучига эга.

Chevrolet Beat Activ Ҳиндистон бозорида Hyundai i20 Active, Toyota Etios Cross, Fiat Avventura ва Volkswagen Cross Polo кабилар билан рақобат қилиши кутилаяпти.

Top