14:43 / 03.02.2016
4579

Интеллектуал мулк агентлиги “Расмий ахборотнома” бюллетенининг 2016 йилги илк сони нашрдан чиқди

Ўзбекистон Интеллект мулк агентлигининг “Расмий ахборотнома” бюллетенининг 2016 йилги илк сони нашрдан чиқди. Бу ҳақда агентлик расмий сайтида маълум қилинди.

Хабарда келтирилишича, мазкур “Расмий ахборотнома”да 33 та ихтирога талабномалар, шунингдек, давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган 210 та интеллектуал мулк объекти, жумладан, 18 та ихтиро, 9 та фойдали модел, 9 та саноат намунаси, 119та товар белгиси, 52 та ЭҲМ учун дастур, 1 та маълумотларлар базаси, селекция бўлимда ўсимлик навларига Ўзбекистон Республикаси патентини бериш учун қабул қилинган 1 та талабнома, ўсимлик навларига селекция ютуқларининг номларига 1 та талабнома ҳақидаги маълумотлар нашр қилинди;

Бюллетенда товар белгилари бўйича 20 та лицензия шартномаси, ихтиро бўйича 1 та, товар белгилари бўйича 12 та ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартномалар ҳақидаги маълумотлар нашр қилинди. “Расмий ахборотнома”нинг янги сонини қуйидаги манзил орқали юклаб олиш мумкин.

Top