15:45 / 03.02.2016
2316

Италия Ироққа яна 130 ҳарбий йўллайди

Италия Ироқнинг Арбил шаҳрига қўшимча тарзда яна 130 нафар ҳарбий хизматчи йўллайди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Роберта Пинони маълумот берди. Унинг сўзларига қараганда, тегишли фармон Италия вазирлар кенгашининг навбатдаги йиғилишида маъқулланиши кутилмоқда.

“Бу бизнинг Франция томонидан юборилган террорчиликка қарши ҳаракатни кучайтириш бўйича сўровга жавобимиз, - деди Пинони хоним. – Америкаликлар кучларининг бир қисмини Туркияга ташламоқчи, уларни Сурияда қўллаш ниятида бўлса керак”. Илгарироқ Италия Мўсулдаги тўғонни қўриқлаш учун 450 ҳарбий йўлланишини маълум қилганди.

Top