08:31 / 03.02.2016
3126

Манба: Сомалида портлаш туфайли шошилинч қўнган самолёт бортида портловчи қурилма излари бор

2 февраль куни бортда юз берган портлаш туфайли Сомалида шошилинч тарзда қўнган Daallo Airlines авикомпаниясининг йўловчи самолётида портловчи қурилма излари аниқланган. Бу ҳақда CNN телеканали ўз манбасига асосланиб, хабар тарқатган.

Хабарда айтилишича, текширувларнинг биринчи босқичида D3159 рейси бортидаги портлаш портловчи қурилма ҳаракатга келиши туфайли содир бўлган.

Сомали бош вазирининг матбуот хизмати бошлиғи бу ҳодисани текшириш жараёни давом этаётганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, 2 февраль куни Daallo Airlines авиакомпанияси йўловчи самолёти бортида рўй берган портлаш туфайли Сомали пойтахти Могадишода шошилинч қўнди. Самолёт парвоздан бир неча дақиқа ўтиб қўнишга мажбур бўлган, уч йўловчи жароҳат олган.

Top