Жамият | 17:37 / 03.02.2016
4752
1 дақиқада ўқилади

Москва шимолида йўлда пайдо бўлган ўрага 2та автомобиль тушиб кетди

Москва шимолидаги кўчаларнинг бирида тупроқнинг емирилиши натижасида пайдо бўлган улкан чуқурликка иккита автомобиль тушиб кетди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар тарқатди.

Олдинроқ, автомобиллар тўхташ жойидаги машинанинг тагида шундай емирилиш кузатилгани ва машинанинг чуқурликка тушиб кетгани хабар қилинганди.

Манбанинг аниқлик киритишича, чуқурли 15 кв. м ҳажмда 3 м чуқурликда бўлган.

Чуқурликка BMW X5 ва Hyundai маркали машиналар тушиб кетгани айтилмоқда.