19:30 / 03.02.2016
6728

Назарбоев: биз бундан кейин нима қилишимизни ўйлашимиз керак

Қозоғистон бугунги кунда 169 давлат билан дипломатик алоқалар ўрнатган бўлиб, ҳамкор давлатларнинг ёрдамидан умидвордир. Бу ҳақда мамлакат президенти Нурсултон Назарбоев Остонада ўтган ТИВ коллегияси йиғилишида айтиб ўтди.

“Қозоғистон биринчи марта БМТ Хавфсизлик Кенгашининг номунтазам аъзоси ўрнига даъво қилмоқда, - таъкидлади давлат раҳбари. – Биз дўстона алоқалар қурганимиз давлатларнинг қўллаб-қувватлашига умид қиламиз. Қозоғистон кўплаб муҳим интеграцион бирлашмалар ташаббускори бўлган эди, булар сирасида МДҲ, ШҲТ, Осиёда ишонч чоралари бўйича кенгаш ва ЕИИ. Биз биринчи марта ўз давлатимизда КХШТ ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти саммитларини ўтказдик”.

“Олдимизда турган вазифалар ундан ҳам муҳим. Шу пайтгача қилган ишларимизга ҳурмат билан қараган ҳолда, кейинчалик нима қилишимиз ҳақида ўйлашимиз лозим”, - хулоса қилди давлат раҳбари.

Top