20:11 / 04.02.2016
2739

1 февралдан жаҳонда диний конфессиялараро халқаро бағрикенглик ҳафтаси бошланди

1 февралдан жаҳонда диний конфессиялараро халқаро бағрикенглик ҳафтаси бошланди. Илк бор бундай лойиҳа 2011 йилда БМТ томонидан ўтказилган эди. Бундан кўзланган мақсад, албатта, турли диний эътиқод вакиллари ўртасида дўстона мулоқот ва ҳозирда жуда долзарб бўлган тинчликни ўрнатишдир.

Мазкур лойиҳани ҳар йилнинг маълум бир ҳафтасида ўтказиш Қарори 2010 йилда БМТнинг Бош Ассамблеясида қабул қилинган эди. Кейинчалик мазкур ҳужжат ҳар йилда февраль ойининг илк ҳафтасида ўтказиш тавсияси билан Резолюция кўринишида чоп этилди.

БМТ барча давлатларни ушбу 7 кун ичида тинчлик ва динлараро тотувлик ғояларини тобора кенг тарғиб этишга чақиради. Барча диний ташкилотлар бу борада тегишли чора-тадбирлар, тарғибот тадбирларини амалга оширишларини лозим деб ҳисоблайди.

Манба: vakillik.uz

Top