12:23 / 04.02.2016
3253

Каньисарес: Невилл узр сўраши ва истеъфога чиқиши шарт

"Валенсия" жамоасининг собиқ ва фахрий дарвозабони Сантьяго Каньисарес "кўршапалаклар"нинг ҳозирдаги бош мураббийи Гари Невиллнинг кўрсатаётган "шармандали натижалари" туфайли қаттиқ дарғазаб бўлди. У "Валенсия"нинг Испания кубоги ярим финалида "Барселона"га қарши биринчи ўйинни 0:7 ҳисобида бой беришига кескин тарзда муносабат билдирди.

"Бу "Валенсия"нинг мен кўрган энг ёмон ўйини ва энг ёмон натижаси бўлди. Бу мағлубиятни "Валенсия"нинг 1993 йилда "Карлсруэ"дан 0:7 ва 1995 йилда "Саламанки"дан 0:4 ҳисобида мағлуб бўлгани билан таққослаш ҳам ўринсиз.

Мен умид қиламанки, бу шармандаликдан кейин бош мураббий мухлислардан узр сўраши ва истеъфога кетиши керак. Балки мен у ҳалигача бу ишни қилмаганидан ҳайрон бўлиб димоғдорлик қилаётгандирман. Лекин мен ўйлайманки, у виждонли инсон", дея ёзган Каньисарес ўз твиттерида.

Маълумот учун, айни вақтда "Валенсия" Ла лига турнир жадвалида 22 турдан кейин 25 очко жамғарган ҳолда 12 ўринда қолмоқда.

Невилл жамоа бошқарувига келган кундан бери "Валенсия" учта турнирда 15та учрашув ўтказди ва 5та мағлубият ҳамда 6та дуранг қайд этди.

Top