16:39 / 04.02.2016
3124

Пан Ги Мун: Сурия инқирози учун жаҳон ҳамжамияти жавобгар

БМТ бош котиби Пан Ги Мун беш йилдан буён тинмаётган Сурия инқирози учун жавобгарлик бутун жаҳон ҳамжамияти зиммасида эканлигини эслатиб ўтди. Ушбу баёнот котибнинг Twitter’даги микроблогида чоп этилди.

“Яқин Сурия инқирозининг олтинчи йили бошланади, - дейилади хабарда. – Жаҳон ҳамжамияти уни вақтида бартараф қила олмагани боис жавобгарликни тўлалигича ўз зиммасида ташимоқда”. Пан Ги Муннинг сўзларига қараганда, Сурия ички кучлари ўртасидаги музокаралар ҳаво зарбаларининг кучайтирилиши туфайли тўхтаб қолди.

“Музокаралар доирасидаги дастлабки қадамлар гуманитар ёрдамнинг йўқлиги ҳамда ҳаво зарбаларининг кутилмаганда кўпайиб кетиши ва Суриядаги ҳарбий фаоллик туфайли йўққа чиқди”, - таъкидлади сиёсатчи Лондонда ўтган Сурия бўйича донор мамлакатлар конференциясидаги чиқишида.

Top