20:49 / 05.02.2016
3817

Анхель Ди Мария: "МЮ"да ўтказган кунларимни эслашни ҳам истамайман

Айни вақтда Франциянинг "ПСЖ" жамоасида фаолият кўрсатаётган аргентиналик ярим ҳимоячи Анхель Ди Мария "Манчестер Юнайтед"дан Франция чемпионатига кетгани учун заррача ҳам афсусланмаслиги ҳақида маълум қилди. У инглизлар жамоаси аъзоси бўлган давридан фақат ёмон хотиралар қолгани ва шунинг учун бу даврни эслагиси ҳам келмаслигини таъкидлаган.

"Манчестердаги фаолиятим омадсиз ва қайғули тажриба бўлганди. Ҳаммаси ўйлаганимга ва кутганимга зид тарзда бўлиб чиқди. Бу жамоага мослашиш учун ҳаракат қилганман, лекин ҳеч нарсанинг фойдаси бўлмаган. Ростини айтадиган бўлсам, ҳозир ўша вақтдаги ишларнинг барчасини яхши эслай олмайман ҳам. Ўтган вақт ичида бу жамоани унутишга ҳаракат қилдим. Бундан кейин ҳам эслашни истамайман. Шуниси муҳимки, ҳозирда "ПСЖ"да ўзимни бахтиёр ҳис қилмоқдаман. Бу чемпионатга олдинроқ келишим ҳам мумкин эди, лекин 2014 йилда бу борада ўтказилган музокаралар муваффақиятли якунланмаганди. Шунинг учун, "Реал"га молиявия жиҳатдан яхшироқ таклиф берган "Манчестер Юнайтед"га йўл олгандим. Лекин, Англиядалигимда "ПСЖ"га ўтиш ниятида юрардим.

Англияда ўзингни кўрсатишинг учун жисмоний жиҳатдан жудаям юқори кўрсаткичларга эга бўлишинг талаб этилади. Бу лигадаги ўйинларнинг барчаси ҳакамнинг охирги ҳуштаги янграгунича давом этади.

Лекин, Франция чемпионати ҳам кучсиз эмас. Испания билан таққослайдиган бўлсак, у ерда "Реал" ва "Барселона" ҳар сафар рақибларини катта устунлик билан мағлуб этади. Франция чемпионати жамоаларида эса бундай ҳолат камдан-кам кузатилади. Турнир жадвалининг қуйи қисмидаги жамоалар ҳам сюрприз тайёрлаб қўйиши мумкин", дейди у L'Equipe нашрига.

Анхель Ди Мария: Оилам Парижда ўзини жуда яхши ҳис қилмоқда

Анхель Ди Мария: "Реал" мени харажатларини қоплаш мақсадида трансфер қилиб юборганди

Анхель Ди Мария: Манчестердаги уйимга ўғри тушгач, бу шаҳардан кўнглим совиди

Top