09:01 / 05.02.2016
7085

БМТ МАРда тинчликпарвар кучлар томонидан номусга тегишнинг янги ҳолатлари ҳақида хабар берди

БМТнинг Марказий Африка Республикасидаги миссияси томонидан бу давлатда БМТнинг тинчликпарвар кучлари томонидан номусга тегишнинг янги 7 та ҳолати қайд этилди.

Бу тажовузлар ҳақида Human Rights Watch халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти вакиллари 4 февралда чоп этилган ҳисоботларида маълум қилишди.

Ташкилот маълумотларига кўра, ушбу жиноятлар 2015 йилнинг октябридан декабригача Бамбари шаҳрида содир этилган. Ҳуқуқ ҳимоячилари бунинг исботи сифатида тажовузга учраган ўсмирларнинг далилларини келтирмоқдалар.

2015 йилнинг июнида БМТ МАРда француз ҳарбийлари томонидан болалар зўрлангани ҳолатларини тергов қилишни бошлаган. Ўшанда БМТ бош котиби ташқи мустақил тергов ўтказилиши ҳақида қарор қабул қилгани маълум қилинганди.

Top