10:45 / 05.02.2016
3441

Бухородаги автотранспорт корхонаси Самарқандда ишлаб чиқарилган 12та Isuzu автобусини сотиб олди

Бухоро вилоятида бир неча йиллардан бери аҳолига намунали автотранспорт хизмати кўрсатиб келаётган “Алихон транс сервис” МЧЖ томонидан Самарқанд автобус заводида ишлаб чиқарилган 12 дона Isuzu русумли автобуслар олиб келинди.

“Агро банк” Бухоро шаҳар филиалининг 960 млн сўмлик кредит маблағлари эвазига харид қилинган автобуслар аҳолининг узоғини яқин қилиш учун Бухоро шаҳридаги 35-сонли “Шарқ бош бекати - 6-кичик нохия” йўналишига жойлаштирилди", дейилади Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги Ахборот хизмати хабарида.

Бунинг натижасида эса 12 кишилик янги иш ўринлари малакали ҳайдовчилар билан тўлдирилиб, аҳолига намунали автотранспорт хизмати кўрсатилмоқда.

“Алихон транс сервис” МЧЖ йўловчиларни шаҳарда автобусларда ташиш ҳуқуқини берувчи бош лицензияга эга.

"Фақат ушбу ишлар билан чекланибгина қолмасдан, яқин кунларда корхона томонидан яна 13та ана шундай замонавий автобуслар олиб келишни режалаштириб қўйганмиз", - дейди корхона раҳбари Б.Яхшиев.

Top