12:36 / 05.02.2016
22464

Дилноза Кубаева нима учун фильмларда кўринмай қолганини тушунтирди

Актриса Дилноза Кубаева “Даракчи” мухбири билан суҳбатда сўнгги пайтларда фильмларда жуда кам суратга тушаётгани сабаблари ҳақида гапирди.

“Кейинги пайтларда менга арзирли сценарий келмаётгани учун кинога тушмаяпман. Сценарийни қўлига олган ҳар қандай актёр ва актриса образидан қаноатланиши, томошабинга нимадир беришини ҳис этиши, мухлисни вақти кетгани учун ачинмайдиган даражадаги образ бўлиши, ижрочи учун эса, эсда қоларли бўлиши керак. Шундагина,  у ролини ижро этишга киришгани маъқул.  Тан олиб айтиш керак,  мен роль танлайман! Сценарийни ўқиб таъсирланмасам рад этаман!”,-дейди актриса.

-Кейинги пайтда қайси актрисанинг ижодидан қониқяпсиз?

- Севара Солиева. Юраги бор актриса. Аммо, режиссёрларимиз ундан фойдаланишмаяпти! Наргиза Салмонова ҳам Севара каби профессионал актриса эканлигини исботламокда. Дилноза Умарова деган қиз бор “Ўгай она” ва “Эркатой” каби фильмлар орқали таниш. Минг афсус, кўплаб режиссёрларимиз шу қизларни ижросидан фойдаланишмаяпти. Кўплаб режиссёрларни гапи бир  “Маъқули йўқ!”, аммо борларини қадрлашмаяпти.

Top