15:48 / 05.02.2016
3798

Жаҳонга машҳур скрипкаси Сергей Крилов Миллий симфоник оркестрининг концерт дастурида иштирок этади

7 февраль куни "Туркистон” санъат саройида Ўзбекистон миллий симфоник, камер ва халқ чолғулари оркестрлари жамоалари бирлашмаси Миллий симфоник оркестрининг концерт дастури бўлиб ўтади. Бу ҳақда бирлашма матбуот хизмати хабар қилди.

Унда "Ниҳол” Давлат мукофоти совриндори, кўплаб халқаро танловлар ғолиби Азиз Шоҳакимов дирижёрлик қилади.

Шунингдек, дунёдаги энг яхши скрипкачилар бешталиги рўйхатига кирган Сергей Крилов иштирок этади. Дастурда С.Юдаковнинг Хоразмча байрам тантанаси ҳамда П.Чайковскийнинг скрипка учун ёзилган асарлари ижро этилади. Оркестрнинг бадиий раҳбари Ўзбекистон халқ артисти, профессор Исмоил Жалилов.

Мазкур концерт "Туркистон” санъат саройида кеч соат 17:00 да бошланади

Top