15:19 / 05.02.2016
3739

Малида БМТ базасига ҳужум уюштирилди

Номаълум шахслар БМТнинг Малидаги Тимбукту шаҳрида жойлашган базасига ҳужум уюштиришган.

Рейтер агентлиги маълумотига кўра, айни вақтда ҳам ҳудудда отишмалар давом этмоқда.

Тимбукту - Мали марказидаги ҳудуд шимолида жойлашган тарихий шаҳар ҳисобланиб, бу шаҳар ўз-ўзини бошқарувчи Азавад давлати пойтахти ҳисобланади. Азавад давлати маҳаллий туареглар қабиласи томонидан ташкил этилган. Айни вақтда бу давлат Малининг жами ҳудудларининг ярмидан ортиқ қисмида назорат ўрнатган.

Top