18:45 / 05.02.2016
3169

ШҲТ аъзоларининг 2016 йилги ҳамкорлик дастури тасдиқланди

2015 йилнинг 2-5 февраль кунлари Пекин шаҳрида Ўзбекистон томони раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг (МКК) навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ сайти хабар берган.

Учрашув давомида Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон делегациялари Ўзбекистон Республикасининг ташкилотга раислиги доирасида режалаштирилган ШҲТ низомий органлари тадбирларига тайёргарликнинг боришини кўриб чиқилди.

Тошкентда бўлиб ўтадиган Давлат раҳбарлари кенгаши ва Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлислари, Хавфсизлик кенгашлари котиблари учрашуви ва бошқа тадбирлар давомида имзолашга киритиладиган ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан фикр алмашилди.
Уфа шаҳридаги саммит қарорларини амалга ошириш билан боғлиқ масалалар, шу жумладан ШҲТнинг кенгайиши масалалари муҳокама қилинди.

ШҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги 2016 йилга мўлжалланган Ҳамкорлик дастури тасдиқланди.

Top