14:17 / 06.02.2016
13988

"Китоб олами" дўконидаги китобларни CLICK орқали харид қилиш имкони яратилди

Ўрта Осиёдаги энг йирик китоб дўкони саналмиш "Китоб олами" дўконида китоб савдосига энг илғор ахборот-коммуникация технологиялари тадбиқ этилмоқда.

"2016 йилдан бошлаб, мажмуа харидорлари CLICK хизматидан фойдаланган ҳолда "Китоб олами"дан ўзлари учун манзур бўлган маҳсулотлар, жумладан, жаҳон ва ўзбек адабиёти дурдоналарини сотиб олиш имкониятига эга бўлдилар", деб хабар бермоқда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги расмий сайти.

Эндиликда CLICK фойдаланувчиси "Китоб олами" дўконининг www.kitobolami.uz сайтидан 50 мингдан зиёд номдаги китоблардан исталганини танлаб, уяли телефон орқали тўловни амалга ошириши мумкин.

Керакли китоб топилмаган тақдирда сайтнинг ўзида муаллиф ва китоб номини кўрсатган ҳолда мурожаат қолдириш мумкин. Яқин вақт ичида дўкон мутахассислари фойдаланувчи билан боғланиб, китоб ва элтиб бериш хизматининг қўшимча тўлови хақида маълумот беради. Танлаган китоблар эса Ўзбекистон Республикасининг исталган ҳудудига почта орқали жўнатилади.

«Китоб олами» дўкони ҳақида 10 маълумот (фоторепортаж)

Top