Швейцариялик тоғ чанғичиси, 25 ёшли Николас Вагнер арқонга боғлаб қўйилган смартфонга тоғдан чанғида тушиб келаётганини суратга олди, деб хабар бермоқда The News Web.
Вагнер 3D-принтерда суратга олиш учун махсус Centriphone қурилмасини босиб чиқарди. Бу қурилма арқонга боғлаб қўйилган смартфонни оператор атрофида айлантиришга имкон беради. Вагнернинг айтишича, у 2 йиллик мукаммал натижани излашлардан кейин шундай усулда видеони тасвирга олди.
Ролик iPhone 6 смартфонида сониясига 240 кадр режимида суратга олинган. Вагнернинг айтишича, изланишлар даврида бирорта ҳам телефон шикастланмаган.
Вагнер Centriphone’нинг 3D-босма учун шаблонини очиқ фойдаланишга қўйишга ваъда берди. Вагнернинг инстаграмдаги саҳифасида экстремал суратга олишнинг бошқа усуллари натижаларини ҳам кўриш мумкин.