12:48 / 06.02.2016
3565

Торрес фаолиятини Хитой чемпионатида давом эттириши мумкин

"Атлетико" ҳужумчиси Фернандо Торрес ҳам Хитой чемпионати иштирокчисига айланиши мумкин.

Sport Mediaset нашри маълумотига кўра, 31 ёшли бу футболчи мавсум якунида ижара муддати тугаб, Мадридни тарк этади ва "Милан"га қайтади. Миландагилар эса уни кейинги мавсум учун режаларга киритмаган ҳамда Хитойдаги жамоалардан бирига трансфер қилишни режалаштирган.

Торрес жорий мавсумда Испания чемпионати доирасида 16та учрашув ўтказди ва 2та гол уриб, 3та самарали гол уришга эришди.

Арсен Венгер: Хитойликларда пул шунчалик кўпки, уларнинг қурби Европадаги барча лигаларни кўчириб кетишга ҳам етади

Top