12:23 / 07.02.2016
4951

Гвардиола «Манчестер Сити»га «Барселона» ҳужумчисини олиб келмоқчи

Жорий мавсум сўнгида «Манчестер Сити» клубида бош мураббий сифатида иш бошлайдиган Хосеп Гвардиола янги жамоасига «Барселона» ҳужумчиси Луис Суаресни олиб келишни режалаштирган. Бу ҳақда Sunday Mirror нашри хабар берган.

Манбанинг маълумотларига кўра, уругвайлик футболчи “шаҳарликлар”нинг ёзги трансфердаги биринчи рақамли мақсади бўлади.

Жорий мавсумда 29 ёшли ҳужумчи Испания чемпионатида 20та ўйинда майдонга тушиб, 19та гол ва 6та голли узатма муаллифи бўлди. Шунингдек, у ЕЧЛда 5та гол уриб ва иккита голли узатмани амалга оширган.

Top