09:56 / 07.02.2016
3424

Жанубий Корея президенти Шимолий Корея ракета учиргандан кейин фавқулодда йиғилиш ўтказмоқчи

Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе Шимолий Корея ракета учирилгани ҳақида маълумот олингандан кейин фавқулодда йиғилиш чақиртирди, деб хабар бермоқда "Рёнхап" ахборот агентлиги

Аввалроқ Шимолий Корея ракета учиргани маълум бўлганди. 

Япония бош вазири Синдзо Абэ Пхеньян узоқ масофага мўлжалланган ракета учирганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Kyodo агентлиги.

Шимолий Корея орбитага кузатув сунъий йўлдоши чиқаришни режалаштираётганини айтганига қарамасдан, дунёда Пхеньян қитъалараро баллистик ракетани синовдан ўтказаётгани тахмин қилинмоқда.

Жаҳон ҳамжамияти, жумладан, Россия, АҚШ, Хитой, Япония, Жанубий Корея ва бошқа давлатлар ракета учирилиши ҳақидаги хабарга салбий муносабат билдирдилар.

Top