08:07 / 07.02.2016
2560

"Ливерпуль" бош мураббийи Клопп кўричагининг олиб ташланиши бўйича операцияни муваффақиятли ўтказди

Англиянинг "Ливерпуль" бош мураббийи, немис мутахассиси Юрген Клоппда кўричакнинг олиб ташланиши бўйича операция муваффақиятли ўтказилди. Клопп 5 февралда ўзини ёмон ҳис қила бошлаган ва клуб шикофори маслаҳатидан кейин шифохонага етказилган.

Операция 6 февралда маҳаллий вақт билан 13:30 бошланган ва муваффақиятли ўтган. Клопп шу сабабли Англия чемпионатининг 25-турида "Сандерленд"га қарши учрашувда ўз жамоасини майдонга олиб чиқа олмади. Учрашув 2:2 ҳисоби билан якунланди.

Top