17:46 / 07.02.2016
9570

Трамп КХДР етакчиси ҳақида: Бу савдойи йигитни менсимаслик тўғри иш эмас

АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инга етарлича баҳо бермасликнинг мақбул иш эмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда The Independent ёзмоқда.

“Бу йигит ҳали ёш, у генераллар билан ишлай олади, унинг отаси вафот этди ва у [улар устидан] назоратни сақлаб қолмоқда. Нимадир содир бўлмоқда. Бундай йигитга паст баҳо берманг. Унга паст баҳо берманг!” – деди Трамп 6 февраль куни Флоренцияда (Жанубий Каролина штати) бўлиб ўтган митингда.

Шу билан бирга, сиёсатчи Ким Чен Ин унга ёқмаслигини айтиб, уни савдойи бўлса керак, дея тахмин қилди.

Top